21:28 / 29.05.2015
1587

“Зенит” бош директори жамоанинг асосий ўйинчиларидан ҳеч қайси бири трансферга қўйилмаслигини айтди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” футбол жамоаси бош директори Максим Митрофанов жамоанинг трансфер вазифалари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларни қидириш ёки ишга жойлаш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилади. Бироқ хорижий ўйинчиларга лимит мавзусида доимо спекуляция қилинади. Биз июлдаёқ ўйинларни бошлаймиз, легионерлар бўйича якуний қарорни ҳали ҳам билмаймиз. Бир томондан, Россия футбол премьер лигаси ижроия қўмитаси қарор қабул қилган, бошқа томондан вазир бу қарор нотўғри эканлигини таъкидламоқда.

Бир нарсани англаш керак: муаммо майдондаги ўйинчиларнинг сонида эмас. Балки муаммо сифат, шароитлар, имкониятлар, болалар мактаблари ва ўқитиш методикасидадир. Бу билан ким шуғулланади? Қолган барча нарсалар амалга оширилаётганда лимитни муҳокама қилиш мумкин бўлади.

Ҳозир бизда кучли жамоа шаклланган. У барча Европа клублари учун қизиқдир ва бу жуда яхши. Бу биз яхши ишлаётганимиздан дарак беради. Ақалли, бизда мавжуд бўлган футболчилар нуқтаи назаридан қараганда. Улар бизга ёқади. Бу мажбурий тарзда ақалли асосий ўйинчилардан ҳеч бири трансферга қўйилмаслигини билдиради”, деб айтмоқда Митрофанов.

Top