08:10 / 30.05.2015
1845

Англия Футбол уюшмаси раҳбари Блаттер 16 йил ичида ислоҳотлар амалга ошириш имконидан фойдаланмаганини айтди

Англия Футбол уюшмаси (ФА) раҳбари Грег Дайк ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттернинг ташкилотнинг президенти лавозимига навбатдаги муддатга қайта сайланганига изоҳ бериб ўтди.

“Блаттерда ислоҳотларни амалга ошириш учун 16 йил вақт бўлган, бироқ у буни амалга оширмади. Англия мустақил равишда бирор нарсадан воз кеча олмайди, бунга ишончингиз комил бўлсин. Фикримча, ФИФАда бу натижа ва ФИФА келгусида нима қилиши муҳокама қилинади, бироқ Англия бир ўзи ҳеч нарса қилмайди. Бу интиҳо эмас, ибтидодир”, деб айтмоқда Дайк.

Top