10:20 / 30.05.2015
1764

Пентагон раҳбари фейсбукда ўз саҳифасини очди

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди, деб хабар бермоқда Пентагон матбуот хизмати.

“Салом, мен Эшман, мудофаа вазири. Мен бу саҳифани мудофаа вазири лавозимига тайинланганимдан 100 кундан кейин очдим, энди мен бизнинг одамларимиз амалга ошираётган буюк ишлардан сизни воқиф этишим мумкин ва биз сиз билан келажак кучи ҳақида суҳбатлашимиз мумкин. Келинг, муҳокамани бошлаймиз”, деб илк бор хабар қолдирди Картер ўз саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама твиттерда ўз саҳифасини очган эди. Обама саҳифаси рекорд даражадаги вақт ичида 1 млн обуначи йиғиб, Гиннесс рекордлар китобидан жой олди.

Top