08:25 / 30.05.2015
5399

Яманнинг собиқ президенти Саудия Арабистони унга “миллионлар” таклиф қилгани айтди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ Саудия Арабистони унга ҳусийчиларга қарши курашиш учун “миллионлаб пуллар” таклиф қилгани айтди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Улар бизга: “Агар иттифоқчимиз бўлсангиз, миллионлаб долларни берамиз” дейишган”, деб айтди Салоҳ Байрутда жойлашган телеканал эфирида.

Аввалроқ Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарбалардан мақсад Салоҳнинг Санодаги қароргоҳи бўлгани маълум қилинган эди.

Top