11:01 / 31.05.2015
2410

Тошкентда бўлиб ўтган AIBA турнири учрашувларида Ҳуршид Тожибоев ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди

“Ўзбекистон” спорт комплексида 30 май куни 60 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги AIBA Pro Boxing турнири биринчи босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақа Ўзбекистон бокс Федерацияси томонидан маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро ҳаваскор бокс уюшмаси (AIBA) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мусобақа Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди.
Мусобақа доирасида тўртта жанг ўтказилди. Иккита жанг ғолиблари турнир финалига йўл олди, финалда, ўз навбатида, Рио-де-Жанейрода 2016 йили бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмаси учун баҳс олиб борилади.
Ўзбекистон вакили Ҳурдиш Тожибоев ирландиялик боксчи Дэвид Жойсга қарши чиқди. Учрашув якунларига кўра Тожибоев 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бундан ташқари, россиялик Дмитрий Полянский Бразилия вакили Робсон Консейкао устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа, Тожибоев ва Полянскийлар мусобақанинг финал босқичига йўл олишди.
Яна иккита жанг рейтинг баллари тўплаш учун 5-8-ўринларни эгаллаб турган боксчилар ўртасида ўтказилди. Филиппинлик Чарли Суарез россиялик Муҳаммадрашид Жаброиловни нокаутга учратди, германиялик Артур Бриль эса италиялик рақиби Доменик Валентинга имкониятни бой берди.

Top