10:31 / 01.06.2015
3897

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонун кутилган натижани бермаганлиги айтилди

Ўзбекистонда иш соатларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни ман қилиш таклиф қилинмоқда. Бу таклиф “Новости Узбекистана” нашри томонидан маълум қилинди.
“2012 йили мамлакатимизда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида”ги қонун кучга кирди, – дейилада мақолада. – Бу долзарб ҳужжатга катта умидлар боғланган эди, у тамаки чекувчилар сонининг камайишига олиб келади деб ишонилган эди. Аммо орадан уч йил ўтиб, бу умидлар оқланмаганини тан олиш керак”.
31 май куни дунё бўйлаб тамакисиз кун нишонланади. Бу байрам тамакига қарши курашувчи давлатларни бирлаштириб туради. Бу давлатлар ичида Ўзбекистоннинг ҳам борлиги нашрда алоҳида қайд этиб ўтилди.

Top