18:32 / 01.06.2015
3467

“Ўзбектуризм” саёҳатчиларга “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб” топиб берди

“Ўзбектуризм” миллий компанияси саёҳатчиларга мўлжалланган “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб” номли брошюрани нашрдан чиқарди. Бу компания томонидан таҳририятга юборилган матбуот хабарномасида баён қилинган.

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари доирасида компания томонидан “Буюк Ипак йўли” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда брошюра дизайни ва мундарижаси ишлаб чиқилди. Брошюра рус ва инглиз тилларида чоп этилди.
Брошюра асосан хорижий туристик фирмаларга, шунингдек, саёҳатчиларга мўлжалланган. Келажакда брошюралар француз, немис, итальян, испан, япон, хитой, корейс ва араб тилларида чиқарилади. Нашрнинг 10 тилдаги умумий адади 80 минг нусхадан ошади.

Top