10:49 / 01.06.2015
3914

Исроил бош вазири Фаластин давлати яратилиши тарафдори эканлигини маълум қилди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин давлати ташкил этилиши тарафдори эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Мен узоқ ҳукм сурадиган тинчликни ўрнатишда ягона тўғри йўл деб икки давлат ва икки халқ тамойили – Исроил яҳудий давлати тан оладиган қуролсизлантирилган Фаластин давлатининг яратилиши ғояси тарафдори бўлиб қоламан”, – деб айтди Нетаньяху.

Бу ҳақда Нетаньяху Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер билан учрашувидан сўнг маълум қилди.
Исроил бош вазири, шунингдек, Фаластин ҳукуматини музокаралар жараёнини қайта бошлашга чақирди.

Аввалроқ, Нетаньяху Европа Иттифоқининг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий раиси Федерика Могерини билан учрашуви пайтида “икки халқ учун икки давлат” тамойилини қўллаб-қувватлаган эди.

Top