22:53 / 01.06.2015
6054

Лола Каримова-Тиллаева Тошкентдаги “Менинг эзгу орзуим” кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон Санъат музейида “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан ташкил этилган “Менинг эзгу орзуим” болалар расмлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазманинг мавзуси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган бўлиб, бу кўргазма давомида турли тадбирлар ўтказилади.

Кўргазмада Тошкент ва Тошкент вилояти меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернетларда таҳсил олувчи имконияти чекланган болаларнинг ижод намуналари намойиш этилди.

Болаларнинг интеллектуал, ижодий ва маданий ривожланишига уларнинг санъат ва маданиятга қизиқишларини орттириш йўли билан кўмак бериш “Sen Yolg’iz Emassan” жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази васийлик кенгаши раиси ва “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси раиси Лола Каримова-Тиллаева кириш нутқи сўзлади.

“Салом қадрли болалар! Бугун биз сиз билан сизнинг бадиий ишларингиз “Менинг эзгу орзуим” кўргазмасини очмоқдамиз. Мен ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги барча нарса орзудан бошланади деб ўйлайман, бу ҳар биримизнинг ҳозиримиз ва келажагимизни белгилайди. Менинг эзгу орзуим – сизнинг барча интилишларингиз амалга ошсин. Биз эса, ўз навбатида бунинг учун қўлимиздан келган барча нарсани қилишга ҳаракат қиламиз.
Менинг қадрли ёш рассомларим, бугун сиз билан бирга тилаклар билдирамиз ва бир-биримиз билан бизнинг орзуларимиз яшайдиган дунё билан ўзаро ўртоқлашамиз.
Келинг саёҳатни бошлаймиз!”, деб айтди Лола Каримова-Тиллаева.

Болалар ўз расмларида дунёни гўёки янгидан яратгандай бўлдилар ва бу дунё эзгу, илиқ ва шинам бўлиб яралди. Бахтли оила, порлоқ ва муваффақиятли келажак – айнан шу нарсаларни болалар расмларида кўриш мумкин бўлди. Кўргазма доирасида асфальтда расм чизиш танлови бўлиб ўтди.

Тадбирнинг сўнггида эзгу ниятлар билдирилган пуфаклар осмонга учирилди. Ҳар бир иштирокчи қоғозда ўзининг эзгу ниятини ёзиб, уни осмонга учирди.

Top