11:21 / 01.06.2015
1743

Ўзбекистон (U-18) – БАА (U-18) ўртасидаги иккинчи учрашувда дуранг қайд этилди

Тошкентда ўтказилаётган йиғин доирасида Осиё Чемпионати сaралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси БАА U-18га қарши иккинчи учрашувни ҳам ўтказди.

Жасур Абдураимов шогирдлари ҳудди биринчи ўйинда бўлгани каби бутун ўйин давомида устунликни ўз томонларида ушлаб турди ва ўйинни назорат қилиб борди.

Биринчи бўлимда ўзбекистонликлар кўплаб хавфли ҳужумларни амалга оширди. Шулардан бирида Санжар Қодирқулов ҳимоячиларни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Аммо Қодирқуловнинг зарбасини дарвозабон қайтара олди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам Абдураимов шогирлари устунлигида ўтди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Жасур Яхшибоев ҳисобни очди. Аммо жамоа ғалабани ушлаб қола олмади. Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Фейсал Матруш ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ўртоқлик учрашуви.

31.05.2015. “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон (U-18) – БАА (U-18) 1:1

Голлар: Жасур Яхшибоев (80) – Фейсал Матруш (90)

Манба:  the-uff.com

Top