11:42 / 02.06.2015
2111

АҚШдаги Apple марказида кимёвий моддалар тўкилиб кетиши оқибатида 5 киши азият чекди

Apple компаниясининг маълумотларни қайта ишлайдиган марказларидан бирида кимёвий моддаларнинг тўкилиб кетиши оқибатида беш нафар ходим зарар кўрди. Бу ҳақда USA Today нашри ёзди.
Apple маркази Шимолий Каролина штатида, Google ва Facebook биноларига яқин жойлашган.
Айтилишича, иш соатларида хролин моддаси тўкилиб кетган, ходимлар бош айланиши ва ҳолсизликдан нолий бошлаган.
Марказ iMessages, iTunes сингари сервисларга хизмат кўрсатади.

Top