10:04 / 03.06.2015
4911

Дудек: Месси "класико" вақтида Пепе ва Рамосни энг "танланган" сўзлар билан сўккан

"Реал"нинг собиқ посбони Ежи Дудек ўзининг "Реал"даги фаолиятим" китобида Гвардиола давридаги "Барселона"ни провокатор жамоа деб атади.

"Хосеп Гвардиола даврида "Барселона" провокатор жамоа эди. "Класико" вақтида Месси Пепе ва Рамосга энг "танланган" сўзлар билан сўккан эди. Бу ювош ва хотиржам инсондан буни кутиш ақлга сиғмайди. Умуман "Барселона" Месси каби провокатор эди.

Улар ҳар доим бизни провокацияга чорлар ва буни ажойиб тарзда бажаришар эди. Бу нарсалар Моуриньога оғриқли таъсир қилар эди. У бизга "Барселона"дан фарқли ўлароқ, рақибни ўта ҳурмат қилаётганимизни айтарди. "Барселона"дан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда у бизнинг рақиб билан футболка алмаштирганимизда жуда қаттиқ ранжиган эди", - дейилади китобда.

Top