21:14 / 03.06.2015
2058

ЖЧ U20 турнирида Португалия ёшлари муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилишди

3 июнь куни Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг иккинчи тури доирасидаги ўйинлар ўтказилди.

Дастлаб, С" гуруҳи вакиллари Португалия ва Қатар ўртасидаги учрашувда португаллар осиёликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Голларга Андре Силва (34), Иво Родригес (42, 66) ва Жоао Вигаро (74) муаллифлик қилган. Бу ғалабадан кейин португалиялик ёшларнинг очколари 6тага етди ва жамоа гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан олин ҳал қилди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Сенегал ва Колумбия ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндаги голлар Мамаду Тиам (34) ва Алексис Запата (74-пен.) ҳисобига ёзилган.


"D" гуруҳи вакиллари Мексика ва Уругвай ўртасидаги учрашувда мексикаликлар ўйинга қўшиб берилган вақтда Гутиереснинг голи эвазига ғалабани илиб кетишди.

Сербия ва Мали ўртасидаги учрашувда эса ҳар бир бўлимида биттадан тўп киритган европаликлар африкалик тенгдошларини мағлуб этди.

Қайд этиш жоизки, ушбу гуруҳда бешта терма жамоа кураш олиб бормоқда. Бразилия ёшлар термаси бу турда дам олган, уларнинг ҳисобида бир ўйинда бир ғалаба мавжуд.


Top