19:32 / 03.06.2015
1967

NASA олимлари самолётларни ҳашаротлардан ҳимояловчи қоплама ихтиро қилди

NASA олимлари Boeing муҳандислари билан биргаликда ўзлари яратган, ҳашарот қолдиқларининг самолёт қанотларига ёпишишига йўл қўймайдиган қопламани синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда NASA нинг расмий сайтида маълум қилинмоқда.

Олимлар дала шароитларида қопламаларнинг 5 турини синовдан ўтказишди. Улар томонидан ушбу қопламалар билан жиҳозланган Boeing 757 самолёти 15 та синов парвозини амалга оширди. Самолёт ҳар синов парвози пайтида бир неча марта қўниб, яна ҳавога кўтарилди. Синовлар учун Луизиана штатидаги Шривпорте аэропорти бу ҳудудда қўнғизлар жуда кўп бўлгани сабабли танланди.

Қопламалардан энг яхши кўрсаткичларни ўзидан нилуфар гули баргининг сирти тузилишига ўхшаш материал намойиш этди. Ушбу материал махсус кимёвий таркиб билан қопланган. Синов натижаларининг кўрсатишича, бу материалдан фойдаланганда қанотларга ёпишиб қолган қўнғизлар миқдори стандарт қопламали самолётдагидан 40 фоизга камроқни ташкил қилган.

Нилуфар барглари сирти сув томчиларига оқиб кетишга йўл қўймайдиган бир неча микрометрни ташкил қилувчи ўзига хос тиканлардан иборатлиги билан олимларнинг эътиборини тортди.

NASA ўз изланишларини ёнилғи сарфини камайтириш зарурлиги билан асослади. Агентлик маълумотларига кўра, самолёт қанотларига ёпишиб қолган ҳашаротлар қолдиқлари қўшимча қаршиликни вужудга келтириб, ҳаво оқимларининг йўналишини ўзгартириб, ёқилғи сарфини 6 фоизга оширади.

Top