06:24 / 03.06.2015
1958

Швейцария бош прокуратураси Блаттерга нисбатан тергов олиб бормаётганини маълум қилди

Швейцария бош прокуратураси мамлакат ҳукумати 2 июнда ўз лавозимидан кетишини эълон қилган ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан тергов олиб бормаётганини маълум қилди.

“Йозеф Блаттерга нисбатан тергов олиб борилмаяпти. Унинг истеъфоси жиноий текширувларнинг боришига таъсир қилмайди”, деб айтмоқда прокуратура.

Бироқ ABC News телеканалининг маълумотларига кўра, Блаттер ҳам АҚШ Федерал қидирувлар бюросининг тергов объекти бўлган.

Аввалроқ ФИФАнинг янги президенти сайловлари жорий йилнинг декабридан 2016 йилнинг мартигача давр ичида бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Блаттер 1998 йилдан бери ФИФАга раҳбарлик қилиб келганди, 29 майда эса ушбу лавозимга 5-муддатга қайта сайланган эди.

Top