16:42 / 04.06.2015
2227

Ҳиндистонда самолёт кўчиришга мўлжалланган юракни олиб кетиш учун фавқулодда қўнишни амалга оширди

Air India авикомпаниясига тегишли самолёт кўчириб ўтказишга мўлжалланган юракни олиб кетиш учун Мадурай шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Юрак автоҳалокат қурбони бўлган 29 ёшли эркакка тегишли эди. Унинг оиласи юракни, кўзларни, буйрак ва жигарни кўчириб ўтказишда ишлатишга рухсат берди.
Юрак аэропортга тез ёрдам машинасида етказилди. Шундан сўнг самолёт уни олиб, Ченнайга етказди. У ерда, ўз навбатида, юрак 48 ёшли эркакка кўчириб ўтказилди.

Top