14:34 / 04.06.2015
5355

Марказий разведка бошқармаси раҳбари АҚШга таҳдид солаётган бош хавф бу унинг ўзи эканлигини айтди

АҚШда илк бор мамлакат ўз-ўзига хавф солаётгани очиқчасига тан олинди. АҚШнинг ташқи сиёсати, унинг халқаро можароларга мунтазам равишда аралашуви мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деб айтмоқда МРБ раҳбари Жон Бреннан.
МРБ раҳбари буни АҚШ телеканалларидан бирининг эфирида очиқчасига тан олди.

АҚШнинг Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Ливия ва бошқа давлатлардаги аксилтеррорчилик фаолияти салбий оқибатларга олиб келаётганининг МРБ раҳбари томонидан тан олиниши кутилмаган ҳодиса бўлди. Аввал АҚШ томонидан бундай донгдор баёнотлар берилмаган эди.

Top