22:45 / 06.06.2015
4946

Ўзбекистон чегарачилари май ойи давомида 87 нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олишди

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси давлат чегарасини бузиш ҳолатларининг ошиб бораётгани ва Ўзбекистон ҳудудида Қирғизистон фуқароларининг бўлиши тартиби ҳақида гапираётиб навбатдаги марта қирғизистонлик ҳамкасбларини Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича зарурий чора-тадбирларни қабул қилишга чақирди.

Ўзбекистон давлат чегараси бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг май ойи мобайнида Ўзбекистон чегарасини бузган 90 нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.

“2015 йил май ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида чегарани бузган 12 нафар, иккинчи ўн кунлигида 28 нафар ва учинчи ўн кунлигида 47 нафар, ҳаммаси бўлиб 87 нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Улардан 53 нафари давлат чегарасини, 34 нафари Ўзбекистонда бўлиш тартибини бузган”, деб айтилмоқда Давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизматида.

Шунингдек, Қирғизистон фуқаролари томонидан Ўзбекистондан ноқонуний тарзда 30 млн сўмдан кўпроқ миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб чиқиб кетилиши икки ҳолатининг олди олинганлиги маълум қилинди.

Top