14:52 / 07.06.2015
2093

“Реал” Де Хеанинг трансферини тезлатиш учун Бенземани “МЮ”га 55 млн евро эвазига сотишга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеага қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

“Реал” 24 ёшли дарвозабоннинг жамоага ўтишини тезлатиш учун манкунианларга улар томониданқизиқиш мавжуд бўлган ўз ҳужумчиси Карим Бенземани сотишга тайёр турибди, деб хабар бермоқда AS нашри.

Газета маълумотларига кўра, 27 ёшли француз 55 млн еврогa баҳоланмоқда.

Кейинги йилда эркин агент бўлиб қолиши мумкин бўлган Де Хеа “МЮ” мураббийлар таркиби билан хайрлашиб бўлди ва ўзининг агенти Жорже Мендеш орқали инглиз клуби раҳбариятига “Реал”га ўтиши истагини билдирди. Бироқ Де Хеа бир йилдан кейин текинга кетиш ҳуқуқига эга бўлсада, “МЮ” мадридликларга ўз дарвозабонини сотишдан бош тортмоқда.

Қайд этилишича, агар битим тузиладиган бўлса, “Реал” Де Хеа учун 30 млн евро ва унинг янги клубдаги яхши иштироки учун қўшимча бонуслар тўлайди.

Top