11:54 / 08.06.2015
2008

ФИФА 2018 ва 2022 йилги ЖЧ мезбонлиги учун сайловларда қонунбузилиш ҳолатлари ҳозирча йўқлигини таъкидлади

Россия ҳамда Қатар 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун кураш кампанияси вақтида порахўрлик ҳолатига йўл қўйгани аниқланган тақдирда улар чемпионатларни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин, дея таъкидлаб ўтди ФИФАнинг аудит ва ҳуқуқларни мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси Доменико Скала.

«Агар Россия ва Қатарга жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи давомида овозлар сотиб олингани маълум бўлса, мезбонлик бу давлатлардан олиб қўйилиши мумкин», дея Скаланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Рейтер ахборот агентлиги.

Олдинроқ, ФИФАнинг бир қатор юқори лавозимли ходимлари коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди. Булар Жеффри Уэбб, Эухенио Фигередо, Эдуардо Ли, Хулио Рока, Костас Таккас, Рафаэль Эскивель, Хосе Мария Марин эди.

Ҳозирда ФИФАда сўнгги йигирма йилликда амалга оширилган ишларни жаҳон чемпионатини ўтказиш, маркетинг соҳаларида текширувлар олиб борилмоқда.

Top