12:50 / 08.06.2015
1969

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Сингапурда ўтган Осиё чемпионатида 5та медални қўлга киритишди

Сингапурда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида қитъанинг 14 давлатидан келган шахматчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар 2 та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни банд этишди. 

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Муаттар Жўраева (Сурхондарё) блиц ва стандарт шахмат бўйича ўтказилган мусобақаларда келтирди. Тошкент вилояти вакили Акжол Рахматуллаев блицда кумуш ва стандарт шахматда бронза медали билан тақдирланган бўлса, Алмас Рахматуллаев блицда 3-ўринни эгаллади.


Top