ФИФА ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлиги Россия ва Қатардан олиниб, бошқа мамлакатларга топширилиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар юзасидан баёнот берди.
«Россия ва Қатар ФИФА ижроия қўмитасининг демократик овоз беришлари натижасида жаҳон чемпионати мезбонларига айланган», - дейилади баёнотда.
«Экспертларнинг хулосалари ва мавжуд фактларга асосланиб маълум қиламизки, Россия ва Қатарни жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун ФИФАда ҳеч бир ҳуқуқий асос йўқ», - дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ФИФА ушбу масала юзасидан ортиқ изоҳ бермайди.