01:50 / 09.06.2015
2640

Халқаро Олимпия қўмитаси 2018 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастурига тўртта янги турни киритди

Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси 2018 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастурига тўртта янги турни киритишни маъқуллади.

Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтадиган 2018 йилги Олимпия ўйинларида спортчилар илк бор коньки учиш спортида масс-старт, сноубордда биг-эйр, кёрлингда дабл-микст ва тоғ-чанғи спорт турида жамоавий мусобақалар ўтказадилар.

Маълумот учун, 2018 йилги Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9–25 февраль кунлари Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтади.

Top