13:02 / 11.06.2015
2211

Самарқанддан Тошкентга 13 гугурт қутисида марихуана олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

1979 йили Самарқанд вилоятида туғилган Умид Шониёзов Тошкент шаҳрига марихуана гиёҳванд моддаси олиб кирмоқчи бўлган чоғда “Эркин” ЙПХ масканида назоратчилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Шониёзов дўсти Салимдан 600 минг сўмлик антеннани насияга олиб, уйига ўрнатган, аммо ўз вақтида қарзини қайтара олмаган. Бундан ташқари, кичкина қизи касал бўлиб қолиб, дори-дармонга пул керак бўлиб қолган. Мана шундай аҳволда турганида у қишлоқ мактабининг орқасида наша ўсимлигини топиб олган. Унинг қуритилган баргларини 13 гугурт қутисига жойлаб, Тошкентда сотиб келишни ният қилган.
Шоҳбекатда учраб қолган таниши Миркамол уни пойтахтга олиб бориб қўйишга кўнган. Аммо текширув чоғида Шониёзовнинг асаблари дош бермай, қочишга ҳаракат қилган. ЙПҲ маскани назоратчилари томонидан қўлга олинган Шониёзовнинг ёнидан 53-54 грамм марихуана моддаси топилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Top