07:51 / 12.06.2015
3103

Испания қироли ўз синглисини коррупция иши сабабли герцогиня унвонидан маҳрум қилди

Испания қироли Филипп VI ўз синглиси малика Кристинани коррупция иши сабабли Пальма-де-Майорка герцогиняси унвонидан маҳрум қилди, деб айтилмоқда қироллик саройи берган хабарда.

Кристина 2007 ва 2008 йилларда давлат ғазнасига қарши иккита солиқ жиноятини содир этганликда айбланмоқда. Суд ҳаками Кристинани Aizoon фирмаси орқали 337 138 евро миқдоридаги солиқни беркитишда тўғридан-тўғри иштирокчи бўлган деб ҳисобламоқда. “Тоза қўллар” уюшмаси номли жамоатчилик айблови малика учун 8 йил қамоқ жазоси сўрамоқда.

Малика Кристина унга солиқ жиноятлари бўйича қўйилган айбловлар сабабли герцогиня унвонидан маҳрум этилиши ҳақидаги хабарлар испан ОАВларида ўтган йилдаёқ пайдо бўлган эди.

Top