00:03 / 13.06.2015
2264

Порошенко ватанпрарварлик руҳида тарбия беришга пул ажратишга фармойиш берди

Украина президенти Пётр Порошенко ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилишга фармойиш берди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фармойишга кўра, 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегия 1 октябргача ишлаб чиқилиши керак.

Ҳукумат ватанрпарварлик руҳида тарбиялаш дастурларини молиялаштиришга маблағларни кўзда тутиши керак.

Top