07:10 / 15.06.2015
1697

Америка Кубоги-2015: "C" гуруҳининг 1-турида Бразилия ва Венесуэла жамоалари ғалаба қилишди

14 июнь оқшомида Чилидаги Америка Кубоги мусобақаси доирасида учинчи кун ўйинлари ўтказилди.
"C" гуруҳидан жой олган Бразилия ва Перу ҳамда Колумбия ва Венесуэла учрашувларида бразилияликлар ва венесуэлаликлар учтадан очкога эга бўлишди.

Бразилия "Эстадио Мунисипаль Херман Беккер" ўйингоҳида Перуни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Куэва томонидан киритилган тўпга 5 ва 90-дақиқаларда Неймар ҳамда Дуглас Коста томонидан жавоб голлари қайтарилди ва Бразилия қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Бразилия – Перу 2:1

Голлар: Неймар, 5, Дуглас Коста, 90+2 – Куэва, 3

Бразилия: Жефферон, Миранда, Дани Алвес, Филипе Луис, Давил Луис, Виллиан (Эвертон Рибейро, 87), Фернандиньо, Элиас, Фред (Роберто Фирмино, 75), Диего Тарделли (Дуглас Коста, 66), Неймар

Перу: Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Фарфан (Каррильо, 83), Бальон, Лобатон, Куэва (Рейна, 82), Варгас (Йотун, 88), Хоель Санчес, Аскуэс, Герреро

ОгоҳлантиришларНеймар, Филипе Луис – Герреро, Варгас

"Эстадио Эль Тененьте" стадионида колумбияликлар билан баҳс олиб борган Венесуэла терма жамоаси Ронтон томонидан 60-дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Колумбия – Венесуэла 0:1
Гол: Рондон, 60

Колумбия: Оспина, Сапата, Армеро (Джексон Мартинес, 82), Мурильо, Суньига, Карлос Санчес (Кардона, 63), Эрвин Валенсия, Куадрадо, Хамес Родригес, Фалькао, Бакка (Тео Гутьеррес, 72)

Венесуэла: Бароха, Аморембьета, Вискаррондо, Росалес, Туньес, Аранго (Сичеро, 86), Герра, Ринкон, Сейхас (Лусена, 75), Варгас (Сесар Гонсалес, 78), Рондон

ОгоҳлантиришларКарлос Санчес, Сапата, Джеймс Родригес – Сейхас, Аморемьета, Лусена, Вискаррондо

Гуруҳда кейинги тур ўйинлари 18-19 июнь кунларига белгиланган. 18 июнь куни Бразилия Колумбия билан, 19 июнь куни эса Венесуэла Перу билан куч синашади.

Top