17:55 / 15.06.2015
2542

Россия марказий банки асосий ставкани 11.5 фоизга туширди

Россия марказий банки директорлар кенгаши асосий ставкани 12.5 фоиздан 11.5 фоизга туширишга қарор қилди. Бу ҳақда молиявий регуляторнинг расмий сайтида эълон қилинган матбуот хабарномасида айтилади.
Бу қарор инфляцион таҳдидларнинг пасайиши билан боғлиқ равишда қабул қилингани айтилмоқда. Банк башоратига кўра, 2016 йил июнида йиллик инфляция 7 фоизни ташкил қилади, 2017 йили 4 фоизга етади.
Марказий банк асосий ставкани тушириб боришни режалаштирмоқда. Бу истеъмол нархларининг тушиб бориши билан биргаликда олиб борилади.

Top