13:41 / 16.06.2015
4695

«Ўзбектелеком» 1 июлдан телекоммуникация хизматлари учун янги тариф нархларини белгилади

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб телекоммуникация хизматларининг универсал ва муайян турдаги хизматлари учун янги тариф нархларини белгилади. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар бермоқда.

Корхона тақдим этган янги тарифлар рўйхатига кўра, универсал хизмат бўйича тариф нархларидаги ўзгариш телеграф шаҳарлараро ва халқаро қўнғироқлар, оддий ва шошилинч телеграммалар жўнатиш кабиларда кузатилган бўлса, муайян хизматлар ичида эса телеграф каналларини, халқаро алоқалар каналларини ижарага бериш тарифлари ҳам янги нархларда кўрсатиб ўтилган.

Top