13:18 / 17.06.2015
3053

“Ўзфармсаноат” доривор ўсимликлар асосида препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

“Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик компанияси доривор ўсимликлар асосида препаратлар ишлаб чиқариш бўйича уч йилга мўлжалланган лойиҳани амалга оширади. Бунинг учун ўрмон хўжаликларига оид 10 млн гектар ерни фермерлик мулклари учун ажратиб, доривор ўсимликлар экишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Мамлакатнинг ҳар бир вилоятида экинзорлар яратилади, хорижий инвестициялар асосида фармацевтик корхоналар ишга туширилади.
Uzbekistan Today нашрининг ёзишича, дори воситаларининг ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг охирида ва кейинги йилнинг бошида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида умумий қиймати 222.52 млн долларни ташкил қиладиган жами 48 лойиҳа амалга оширилади. Улардан 23таси шу йилнинг ўзидаёқ якунланади.

Top