11:59 / 17.06.2015
2106

Facebook махфий равишда суратлар билан алмашиш имконини берувчи илова яратди

Facebook Moments деб номланган янги иловани тақдим этди. Илова фойдаланувчиларга махфий равишда суратлар билан алмашиш имконини беради.

Янги илова орқали фойдаланувчи ўз дўстларига сурат ёки фотоальбомни ижтимоий тармоққа жойламай, тўғридан-тўғри юбориш имконини беради. Суратлар Facebook’нинг булутли хотирасида сақланади.

Ҳозирда иловани фақатгина АҚШдаги App Store ва Google Play иловалар дўконидан кўчириб олиш мумкин.

 

Top