15:10 / 18.06.2015
2916

Дворкович: нефть нархининг пасайиши Россияга санкциялардан кўра кучлироқ таъсир қилди

Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Россияга қарши санкциялардан катта зиён кўрилмагани айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бироқ шу билан бирга нефть нархининг пасайиши Россия иқтисодиётига Ғарб давлатлари санкцияларидан кучлироқ таъсир қилганини ҳам тан олди.

Аввалроқ Дворкович Европа Иттифоқи санкциялари давом этадиган бўлса, ўз навбатида Россия томонидан ҳам озиқ-овқат эмбаргоси узайтирилишини айтган эди.

Top