19:54 / 18.06.2015
2139

Путин яқин икки йил ичида энергия ресурслари нархи ўзгаришсиз қолишини айтмоқда

Россия президенти Владимир Путин вужудга келган геосиёсий шароитларда энергия ресурсларининг нархи 1-2 йил давомида ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

“Углеводородлар бозори қандай ривожланишини тахминан айтиш мумкин: агар қандайдир ноодатий ҳодиса рўй бермаса, бу бозор шундай нарх билан яқин 1-2 йил ичида давом этади”, деб айтди Путин Россия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув давомида.

Top