13:57 / 18.06.2015
2572

Украина ихтилофидан сўнг Россия хорижликлардан бошпана бўйича мурожаатлар олиш бўйича биринчи натижа қайд қилди

Бошпана сўраб мурожаат қилувчилар сони бўйича Россия биринчи ўринда туради. Бу БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг ҳисоботида акс этган.
2014 йили Россияга 274.7 минг чет эл фуқароси бошпана сўраб мурожаат қилган. шулардан 267.8 минг нафари вақтинчалик бошпана сўраган бўлса, 7 минг нафари қочқин мақомини олишни истаган.
Ҳужжатда таъкидланишича, бундай натижанинг қайд қилинишига биринчи навбатда Украинадаги ихтилоф сабаб бўлган. Мурожаатларнинг 99 фоизи, яъни 271.2 мингтаси Украина фуқароларидан олинган.

Top