11:50 / 19.06.2015
2205

Янгийўлда ноқонуний ёки ҳуқуқбузарлик билан иш бошлаган корхоналарга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудида ноқонуний ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг фаолиятига қонуний тус берилиши натижасида турли хилдаги халқ истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи 42 хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатига олиниб, 57та янги иш ўринлари яратилди. Бу ҳақда СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи Камолиддин Жамолов маълумот берди.

Жумладан, рўйхатдан ўтмасдан, нотурар жойда парранда гўшти етиштириш билан хуфиёна шуғулланиб келган Ф. Файзуллаевга ҳуқуқий кўмак ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида ноқонуний ферма “Эъзоз омад файз” оилавий корхонасига айлантирилиб, бу жойда 15 киши иш билан таъминланди.

Яширин равишда кулолчилик билан шуғулланиб келган М. Мирзабоевнинг цехи ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. У давлат рўйхатидан ўтиб, банкдан кредит маблағи олди. Тадбиркор банк кредити ёрдамида ўз фаолиятини янада такомиллаштириб, қисқа муддат ичида кулолчилик билан бирга ҳайкалтарошлик маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Top