00:19 / 20.06.2015
1560

“Арсенал” футбол жамоаси дарвозабон Чехга ҳафтасига 100 минг фунт стерлингли шартнома таклиф қилмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” футбол жамоаси “Челси”нинг дарвозабони Чехга ҳафтасига 100 минг фунт стерлингни ташкил қилувчи шартнома таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Ушбу шартнома “Арсенал” тарихида дарвозабонлар учун таклиф қилинган рекорд даражадаги шартнома бўлади.

Чехиялик дарвозабонга, шунингдек, Парижнинг “ПСЖ” жамоасидан ҳам таклиф билдирилмоқда. Парижликлар унга ҳафтасига 150 минг фунт стерлинг таклиф қилишмоқда, бироқ Чехнинг ўзи Англияда қолишни истамоқда.

Top