Россиялик Теймузар Габашвили Ўзбекистондаги 50 минг доллар мукофот жамғармасига эга “Челленжер” мусобақасининг ғолиби бўлди. Россиялик теннисчи мусобақа финалида бошқа бир россиялик теннисчи Александр Кудрявцев билан беллашди. Учрашув Габашвили фойдасига 6:2, 1:0 ҳисобида бораётганда Кудрявцев жароҳати туфайли учрашувни давом эттиришдан бош тортишига тўғри келди. Габашвили учун бу ғалаба жорий йилдаги “Челленжер” мусобақаларидаги 3-ғалабаси бўлди, қизиқарлиси теннисчи уларнинг барчасига Ўзбекистон кортларида эришган.