21:23 / 23.06.2015
2353

Қозоғистонда одамларни Сурияга юборишга тайёрлаган уч нафар киши қўлга олинди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида одамларни Сурияга юборишга тайёрлаган уч нафар киши қўлга олинди. Бу ҳақда Атирау вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Қўлга олинганларга нисбатан террорчиликни тарғиб қилиш, Сурияга қуролли тўқнашувларда иштирок этиш учун одамларни юборишга тайёрлаганлик бўйича айблов қўйилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 256-моддаси 2-қисми (террорчиликни тарғиб қилиш), 172-модда 1-қисми (хорижий қуролли тўқнашувларда иштирок этишга тайёрлаш) ва 259-модда 1-қисмида (террорчилик ёки экстремистик фаолиятни ташкил этиш мақсадида одамларни ёллаш, тайёрлаш ёки қуроллантириш) назарда тутилган жиноятлар аломатлари бўйича судгача тергов ишлари бошланди.

Гумон қилинаётганларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида уларга нисбатан ҳибсга олиб туриш эҳтиёт чоралари кўрилди.

Top