23:11 / 24.06.2015
2597

“Голос” телелойиҳаси продюсери янги реалити-шоуда Путиннинг иштирок этишини истаяпти

“Голос” (“Овоз”) ва “Сара Пэйлин Аляскаси” лойиҳалари продюсери Марк Бернетт дунё етакчилари ҳаётлари ҳақида шоу яратиш истаги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.

Бернетт ўзининг янги шоусининг илк меҳмони сифатида Россия президенти Владимир Путинни, ундан кейин эса Куба етакчиси Фидель Кастрони кўришни истамоқда.

“Мен мамлакатларни янгиликлар орқали эмас, балки ушбу мамлакатлар етакчилар кўзи билан кўрсатишни хоҳлайман”, деб айтмоқда Бернетт.

Бернеттнинг аввалги шов-шувларга сабаб бўлган “Сара Пейлин Аляскаси” шоусида Аляска штатининг собиқ губернатори Сара Пейлиннинг ҳаёти ҳам оддий одамларники каби эканлиги кўрсатилган эди. Хусусан, лойиҳа серияларида Пэйлиннинг сайрга бориши, балиқ овлаши ва уйда пишириқ пишириши намойиш этилган. 2008 йилнинг охирида шоу рекорд даражадаги 5 млн томошабинни йиғишга муваффақ бўлган.

Top