15:00 / 25.06.2015
2054

Анбар вилоятида Ироқ ҳукумати 7 минг кўнгиллини жангариларга қарши курашга жалб қилади

Ироқ ҳукумати Анбар вилоятида 7 минг кўнгиллини қуроллантира бошлади. Вилоят кенгаши раҳбари Фолиҳ ал-Айсавийнинг маълум қилишича, улар ИШИДга қарши курашга жалб қилинади.
Шу билан бирга, Айсавийнинг фикрига кўра, кўнгиллиларнинг аксарияти етарли даражада тайёргарлик ва малакага эга эмас. Шунга қарамай, улар учун бир неча минг автомат тайёрлаб қўйилган.
Анбар вилоятида сунний қабилалар истиқомат қилади. Илгари қабила оқсоқоллари бу қаршиликда шиа гуруҳларининг иштирок этишига қатъий норозилик билдирган эди. Шиа кўнгиллилари вилоят маркази Тикритни озод қилишда муҳим роль ўйнади, лекин шундан сўнг маҳаллий аҳоли уларни талончилик ва ўт қўйишда айблади. Шундан кейин шаи гуруҳлари тўғридан-тўғри бош вазир Ҳайдар ал-Абадийга бўйсундирилди.
Эндиликда сунний қабилалар ҳам ўз кўнгилли кучларини шакллантиришга қарор қилишди.

Top