19:51 / 25.06.2015
1355

Ҳиндистонда автобус контейнер ташувчи юк машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг ғарбий штати Махараштрада автобус контейнер ташувчи юк машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Indian Express нашри хабар бермоқда.

Авария Жалгаон округида маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30 да содир бўлди. Автобус Чалисгаон шаҳридан Сурат шаҳрига кетаётган бўлган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Қолган жабрланувчилар шифохоналарга етказилган. Улардан баъзилари оғир аҳволда қолмоқда.

Ҳиндистон йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлимлар сони бўйича дунёда етакчи ўрин эгаллайди. 2011 йилда мамлакат йўлларидаги ЙТҲлар оқибатида 140 мингга яқин, 2012 йилда эса 150 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

Top