17:55 / 25.06.2015
1606

Наманганда муддатдан олдин нафақага чиқариш баҳонасида аёлдан пул олган қаллоб ходимлар ҳибсга олинди

27 ёшли Баҳром Салоҳиддинов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи инспектори бўлиб ишлаб юрганида унинг ҳузурига 54 ёшли аёл келиб, муддатдан бир йил олдин нафақага чиқишни исташини маълум қилди. Аммо бунинг учун аёлнинг меҳнат стажи камида 20 йил бўлиши керак эди. Бунча иш стажи йўқ аёлга “ёрдам бериш” мақсадида Салоҳиддинов архивга бориб, Фазилат Ғаффорова исмли аёлга учрашни таклиф қилди.

“Ҳужжатларни илмий техникавий қайта ишлаш нодавлат архиви” МЧЖ бошлиғи бўлган Ғаффорова олдиндан келишигани каби 700 минг сўм эвазига аёлга ҳужжатларни сохталаштиришга ёрдам беришини айтди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, сохта ҳужжатларга биноан, аёл 1993-2007 йилларда “Намангангўштсавдо” ОАЖда фаррош лавозимида ишлаган эди. Шу ҳужжат асосида у 3 ой нафақа пулини олди.

Аммо сохта ҳужжатлар бир куни фош этилиб, уларни тайёрлаган Ғаффорова ва Салоҳиддиновлар қўлга олинди.

Top