13:08 / 25.06.2015
5639

Ўзбекистон Россиянинг энг янги учувчисиз вертолётларига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон, Қозоғистон, Индонезия ва Россиянинг энг янги мБПВ-37 учувчисиз вертолётларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "НПП "Радар ммс" корхонаси лойиҳаларни ахборот таъминоти бўйича мутахассиси Наталья Аллилуевага таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Бизнинг ишланмамизга бир қатор Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Индонезия қизиқиш билдирмоқда”, – таъкидлаб ўтди Аллилуева.
Қизиқиш асосан Осиё давлатларидан келаётганининг сабаби сифатида мутахассис Европада бу бозор аллақачон АҚШ, Исроил ва Франция техникаси билан банд қилинганини кўрсатди.

Top