09:53 / 25.06.2015
5236

Пентагон: Россиянинг Украинага нисбатан муносабати АҚШ учун кутилмаган ҳодиса бўлди

Россиянинг Украинага нисбатан муносабати АҚШ учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер айтиб ўтди.
“Биз янги таҳдидларни истамаган эдик, негаки охирги 15 йил биз Ироқ ва Афғонистон билан банд бўлдик. Аммо биз кутилмаганда Россиянинг бундай хатти-ҳаракатларини кузатишга мажбур бўлдик”, – деди у, Эстониядаги АҚШ ҳарбий хизматчилари қаршисида чиқиш қилар экан.
РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари НАТОнинг Болтиқ денгизидаги BALTOPS ҳарбий машғулотларида иштирок этмоқда.

Top