21:55 / 25.06.2015
2865

Уралортида Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонликлар суд олдида жавоб беради

Уралорти ўлкасининг Петухово шаҳрида Россия чегарасини от минган ҳолда ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик эркак ва аёл суд олдида жавоб берадиган бўлди.

Курган вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берганидек, айбланувчилар олдиндан келишган ҳолда Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилояти орқали Россия давлат чегарасини отларда ноқонуний тарзда кесиб ўтганлар. Бироқ Уралорти чегара бошқармаси ходимларининг ҳушёрликлари туфайли Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганлар.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноий иш материаллари Петухово туман судига юборилди. Айбланувчиларнинг айби исботланса, улар 6 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Top