15:30 / 26.06.2015
2491

Франция шарқидаги заводда теракт амалга оширганликда гумон қилинувчи шахс қўлга олинди

Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Лион шаҳри яқинидаги заводга ҳужум уюштиргани гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Le Dauphine хабар берган.

Хабарда айтилишича, 30 ёшдалиги тахмин қилинаётган эркак ҳибсга олинган. Қайд этилишича, у Франция ИИВнинг махсус рўйхатида турадиган шахс ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да Франциянинг Лион шаҳри яқинидаги Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги Air Products заводига номаълум шахс "ИШИД" байроғини кўтарган ҳолда ҳужум қилгани ва газ баллонини портлатиб, камида бир кишини ўлдиргани ҳамда бир неча кишини жиддий жароҳатлагани хабар қилинганди.

Top