18:25 / 26.06.2015
5393

Охирги ярим йил ичида юк ташувчи самолётлар Россияга 50 тонна мева ва сабзавот етказишди

2014 йил декабридан 2015 йил 15 июнига қадар бўлган давр ичида қайта жиҳозланган Boeing-767-300 BCF самолётларида 109 мунтазам ва 21 чартер рейслар амалга оширилиб, 6047.5 тонна юк ташилди, деб хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий акциядорлик компанияси.
Яқинда Навоий-Гуанчжоу-Тошкент-Остона-Навоий рейси амалга оширилиб, Хитойдан Қозоғистонга 30 тонна чироқ ускуналари етказилди.
Навоийдан Шанхайга ва Амстердамга учувчи мунтазам рейслар очилди.
Бундан ташқари, хабарномада айтилишича, Ўзбекистондан Москванинг Домодедово аэропортига шу давр ичида 50 тона мева ва сабзавот етказилди.

Top