12:29 / 28.06.2015
3496

Америка Кубоги-2015: Ярим финалда Аргентина Парагвай билан, Чили Перу билан ўйнайди

Парагвай терма жамоаси Бразилияни Чилида давом этаётган Америка Кубоги-2015 турнирининг чорак финалида мағлуб этганидан кейин, ярим финалда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга чиқадиган бўлди.

Бундан олдинроқ, ярим финалнинг яна бир жуфтлиги мезбон Чили ҳамда Перу терма жамоаларидан ташкил топиши маълум бўлганди.

Ярим финалнинг биринчи учрашуви Чили ва Перу ўртасида Тошкент вақти билан 29 июнь куни соат 04:30да, иккинчи учрашуви Аргентина ва Парагвай ўртасида 30 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30да бошланади.

Top