23:14 / 29.06.2015
3302

АҚШ вакили БМТ Эрондаги шубҳали объектларга киришга рухсат олишини маълум қилди

БМТнинг Эрондаги шубҳали объектларга киришига имкон берувчи механизм ишлаб чиқилди, деб маълум қилмоқда АҚШ вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги.

“Агар МАГАТЭ келишув контекстида рухсат бериш лозим ва бунга сабаб бор деб ҳисобласа, бу рухсат тақдим қилиниши учун бизда усул бор. Биз МАГАТЭда зарур рухсат бўлишини кафолатлайдиган механимзни ишлаб чиқдик”, деб айтмоқда АҚШ вакили.

Эроннинг ядровий дастури бўйича халқаро воситачилар “олтилиги” ва Эрон ядровий дастур бўйича якуний келишув устида иш олиб бормоқда. Аввал эришилган келишувларга биноан, якуний ҳужжат 30 июнгача тайёр бўлиши керак.

Top