00:26 / 30.06.2015
3009

Ўзбекистон терма жамоаси 26 августда Ливанга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмайди

ЎФФ расмий твиттери тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 26 август куни Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Хабарда шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА саналарида ўртоқлик учрашувини ўтказиш мақсадида турли федерациялар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумот берилган.

Манба: www.uff.uz

Top